Икки вазнда собиқ жаҳон чемпиони Золани Тете Муроджон Аҳмадалиевга "визов" ташлади (фото)
Профессионал боксда икки вазнда собиқ жаҳон чемпиони ва ҳозирда биринчи ярим енгил вазнда (55,3 кг) жанглар олиб бораётган Золани Тете (30-4, 23 нокаут) Англиянинг Лондон шаҳрида ташкил этилган бокс оқшомида Жейсон Каннингем (31-7, 7 нокаут) устидан 4-раундда муддатидан олдин ғалаба қозонди. Мазкур тўқнашувдан сўнг, Тете ушбу вазнда WBА ва IBF камарлари эгаси Муроджон Аҳмадалиевни жангга чорлади.
"Менга уни олиб келинг ва у билан ҳам шундай ҳолат содир бўлади. Қачон ухлашга тайёр бўлсанг, мени йўқла чемпион",-дея Тете ўз твиттер постида Аҳмадалиевни белгилаган.
Фикрлар