Икки юнон-рум курашчимизда бронза учун имконият мавжуд

Спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг юнон-рум кураши бўйича бугунги бахсларда иштирок этган икки вакилимиз бронза медали учун ўтиш баҳсларида иштирок этади. 60 кг вазн тоифасидаги энг умидли спортчимиз Элмурат Тасмуродов 1/8 финалда кутилмаганда япониялик Кеничиро Фумитага ютқазиб қўйган эди. Япониялик курашчи эса, йўлида учраган барча рақибларини мағлуб этиб, финалга йўл олиши билан бирга Элмуратга шундай имкониятни тақдим этди.

Tasmuradov_001

77 кг вазнда  иштирок этаётган яна бир юртдошимиз Джалгасбай Бердимуратов ҳам венгриялик Тамас Лоринсдан мағлубиятга учраган эди. Тамас ҳам 1/2 финалда мезбон Асхат Дилмухаммедовни мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди. Бу натижа юртдошимизни ҳам бронза медали учун ўтиш баҳсларида иштирок этишини таъминлади.

Berdimuratov_002

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!