Иккита боксчимиз Россия промоушенида рингга кўтарилади
22 июнь куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида RCC Boxing промоутерлик компанияси навбатдаги бокс оқшомини ўтказади.
Аҳамиятлиси, ушбу профессионал бокс кечаси доирасида икки нафар ҳамюртимиз ҳам рингга кўтарилади. Уларнинг бири марказий жангда рингга чиқади.
Яримоғир вазн тоифасида 10 раунд этиб белгиланган жангда Артур Зиятдинов россиялик Денис Савицкий билан тўқнаш келади.
Суперенгил вазнда юртдошимиз Жаҳонгир Расулов россиялик Гор Хачатарянга қарши курашади.
Марказий жанг. Ярим оғир вазн тоифасида 10 раундлик: Артур Зиятдинов (15-2, 12 K.O) - Денис Савицкий (9-0-1, 6 K.O) (Россия)
Суперенгил вазн тоифасида 8 раундлик: Жаҳонгир Расулов (7-0, 7 K.O) - Гор Хачатарян (5-0, 4 K.O) (Россия).
Фикрлар