Иккита пенальтини аниқ амалга ошира олмаган "Барселона" қўшимча таймларда ғалаба қозонди

CHERY AUTO

Испания Кубоги 1/16 босқичи доирасида "Барселона" "Корнелья" билан баҳс олиб борди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Tecno

Қўшимча таймларга мурожаат қилинган ўйинда ҳакам "Корнелья" дарвозасига иккита пенальти белгилади. Аввалига, 39-дақиқада Альберт Эстеллес жарима майдони ичида рақиб футболчисига қўполлик ишлатди, бироқ Миральем Пьянич  вазиятдан фойдалана олмади. 80-дақиқада Усмон Дембеле пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Қўшимча бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Усмон Дембеле ҳисобни очди. Иккинчи тайм охирида Мартин Брэйтуэйт рақиб дарвозасини нишонга олди ва ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.

Ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!