Илҳом Мўминжонов "Нефтчи"нинг илк мағлубиятига нима сабаб бўлгани ҳақида гапирди

Про-лигада етакчиликни ўзида сақлаб келаётган “Нефтчи” клуби “Бухоро” майдонида бўлиб ўтган учрашувда мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди.

Мезбонларнинг киритган иккита голига фарғоналиклар жавоб қайта олмадилар. Учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Илҳом Мўминжонов мағлубият сабаблари ҳақида гапирди, бу хусусида “Нефтчи” матбуот хизмати хабар берди.

- Бугунги ўйинда Шавкат Саломовнинг иккита маҳоратли узатмаси орқали "Бухоро"  жамоаси гол уришга муваффақ бўлди. Футболда прессинг қўллаб хавфли вазиятлар яратиб, гол урмасанг жамоа ғалаба қозона олмайди. Бу борада бухороликлар яратилган имкониятлардан унумли фойдаланишди.

Бугунги ноқулай иссиқ ҳаво ҳарорати етакчи футболчиларимизга ўз таъсирини ўтказган кўринади, бугун улар керакли савияда ўйинларини намойиш эта олишмади, деб ўйлайман. Бугун "Бухоро" клуби ўз кучи ва маҳорати эвазига ғалаба қозонди. Биз эса ҳаққоний мағлуб бўлдик. Жамоамизда икки ёш ва иқтидорли ҳужумчиларимизнинг йўқлиги билинди. Чунки улар олимпия термаси сафида халқаро турнирда иштирок этиб, кеча Тошкентга қайтиб келишди. Кейинги ўйинга улар жамоамиз билан биргаликда тайёргарлик олиб боришади. Про-лигадаги кейинги рақибимиз  "Олимпик"  ҳам кучли жамоа ҳисобланади ва биз бу учрашувга жиддий тайёргарлик олиб борамиз.

Мақсадимиз ҳар доимгидек биринчи ўринни эгаллаб, Суперлигага йўл олиш, - дейди бош мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!