Илҳом Мўминжонов: Ойбек Қиличевни ўз жамоамда олиб қолишни истайман
Ads

Бугун олий лига 27-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Навбаҳор” баҳси бўлиб ўтди. Ўйиндан сўнг ҳар иккала клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб меҳмонлар устози Илҳом Мўминжонов иштирок этди.

- Бугун жангавор ўйин гувоҳи бўлдик. "Бунёдкор" чемпионатимизнинг энг кучли жамоаларидан. Уларга қарши муносиб ҳаракат қилгани учун шогирдларимга раҳмат айтаман. 

Ойбек Қиличев узоқ муддатга футболдан четлатилди. Бунинг учун мавсум якунида биз ЎФФга узр сўраб мурожаат қиламиз. Агар унинг четлатилишини қисқартиришса, биз у билан шартномани узайтирамз. Қолаверса, мен Ойбек Қиличевни ўз жамоамда олиб қолишни истайман, - дейди Мўминжонов.