Илҳом Мўминжонов: "Рақиб жамоани бир очко билан табриклайман"

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган "Металлург" - "Республика ФА" учрашуви бўлиб ўтди. 

Ушбу беллашувда жамоалар муроса кўчасини танланди ва баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Дастлаб, учрашувнинг 28-дақиқасида Абдулвосид Солиев ҳисобни очди. 44-дақиқада эса мезбонлар футболчиси  Азимжон Аҳмедов гол киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Учрашувдан кейин Илҳом Мўминжонов ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтарди.

"Бугунги ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, 2 очкони қўлдан бой бердик. 2-тур, ўз майдонимиздаги очилиш баҳсида ғалаба қозонишимиз шарт эди.

Бир қанча хавфли вазиятлардан фойдалана олмадик, ярим ҳимоячиларимиз керакли нуқтадан урадиган паллада пас ўйнашди. Рақиб жамоани бир очко билан табриклайман. Ҳаёт тўхтаб қолмайди. Чемпионат энди бошланди. Буёғига янада астойдил ишлаймиз. Мақсадимиз битта — Суперлигага чиқиш. Раҳбарият олдимизга фақат шу вазифани қўйган. Кейинги рақиб — ТерДу. Бу рақибга қарши ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз. Бошқа йўлимиз йўқ", - деди 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!