Илия Топурия: "Мен кумиримни йўқотдим"

  • 27 сентябрь, 13:19
  • 0
  • MMA

Ярим енгил вазн (66 кг) тоифасида UFC чемпиони Илия Топурия ўз кумири ҳақида айтиб ўтди.

"Ўз жанглари билан ҳаммани ҳаяжонга солган аввалги Конор Макгрегор энди йўқ. Ёшроқ вақтларим ундан илҳом олганим, барча жангларини интиқиб кутганим рост. Аммо буларнинг барчаси ўтмишда қолди. Конор уни чўққига олиб чиққан қадриятларга хиёнат қилди. Мен кумиримни йўқотдим. Агар ҳозир менга у билан жанг қилишни таклиф қилишса, рад жавобини бераман. Сабаби менда унданда кучлироқ рақиблар бор", - дея Топуриянинг сўзларини келтирди Bloody Elbow портали.

Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия (15-0) 26 октябрь куни "UFC 308" турнирида Макс Холлоуэй(26-7)га қарши октагонга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!