Илия Топуриями ёки Ислом Махачев? Бо Никал жавоб берди
Америкалик таниқли ММА устаси Бо Никал енгил вазнда UFC чемпиони Илия Топурия ва ярим ўрта вазн чемпиони Ислом Махачев ўртасидаги эҳтимолий жанг учун прогноз берди.
"Илия ва Ислом ўртасидаги баҳсда ким ғалаба қозонади? Бу жуда мураккаб савол. Топурия "стойка"да жуда кучли. У мен учун вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши жангчи, айниқса, кетма-кет учта муддатидан олдинги ғалабадан сўнг.
Ислом, албатта, ажойиб курашчи, унинг габорити ҳам катта, лекин барибир "Матадор" ютишига ишонаман. Чунки Илия универсалроқ ва унинг зарба кучи оғирроқ вазн тоифасига ўтганда ҳам сақланиб қолади", - деди америкалик.
Аввалроқ, Илия Топурия ёзгача октагонга қайтмаслигини маълум қилди.
Фикрлар