Илёс Зейтуллаев: "Ўзбекистон Колумбияга катта муаммолар туғдирди ва бошқаларга ҳам туғдиради"
Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси ва "Бунёдкор" устози Илёс Зейтуллаев Жаҳон чемпионати–2026 саралашида терма жамоа старт учрашуви ҳақида фикр билдирди.
Маълумки, Ўзбекистон мусобақани Колумбияга қарши ўйин билан бошлади ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Олдинда жамоани Португалия ва ДР Конгога қарши баҳслар кутмоқда.
"Файзуллаев гол урганидан кейин Ўзбекистон ўз ўйинини топгандек бўлди. Жамоа уйғонди, ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилди. Бундай даражадаги учрашувларда ғалаба қозониш учун каттароқ халқаро тажриба жуда муҳим. Ҳозир Ўзбекистон айнан шу тажрибани тўплаяпти. Ўзбекистон Колумбияга катта муаммолар туғдирди ва бошқа рақибларига ҳам осонликча имконият бермайди", — дея таъкидлади Зейтуллаев Metaratings.ru нашрига берган интервьюсида.

Фикрлар