Имкон бўлса, яна Роналдуни олардим!
“Ювентус” президенти Андреа Аньелли Турин клуби Криштиану Роналдуни трансфер қилиб, хатога йўл қўйганини таъкидлаётганларга кескин жавоб қайтарди.
- Роналдуни “Ювентус”га таклиф қилишим хато эканини ўйлаб кўрганманми? Агар эртага яна шундай имконим бўлса, худди шу йўлни танлаган бўлар эдим. Жамоа бош мураббийи Андреа Пирло ҳақида ҳам позициям шундай, - деди Аньелли.
Маълумки, “Ювентус” португалиялик юлдузни Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун 2018 йилда “Реал”дан трансфер қилган эди. Бироқ, Роналду етакчилигидаги жамоа кетма-кет икки йилдан бери нимчорак финалдан ўта олмаяпти.
Қолаверса, бу йил Андреа Пирло бошқарувига ўтган жамоа кетма-кет тўққиз йилдан бери давом этиб келаётган чемпионликдан мосуво бўлишга яқин турибди.
Криштиану Роналду танқидларга қарамай, А Серияда 27 та баҳсда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 25 марта аниқ нишонга олди ва тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда.
Фикрлар