
Иммобиле жорий мавсум А Сериянинг 23та учрашувида 23та гол урди
Римнинг “Лацио” клуби форварди Чиро Иммобиле айни дамда Италия А Сериясининг 26-тури доирасида бўлиб ўтаётган “Сассуоло”га қарша баҳсда ҳам ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.
Эътиборлиси, жорий мавсум чемпионатнинг 23та учрашувида иштирок этган Иммобиле ўз ҳисобидаги голлари сонини 23тага етказиб олди. У шунингдек жамоасининг 8та голига ҳам ассистентлик қилишга эришган.
Эслатиб ўтамиз, Иммобиле тўпурарлар баҳсида энг яқин таъқибчиси ҳисобланган Мауро Икардини (“Интер”) нақд 5та голга ортда қолдирмоқда.
Фикрлар