Индонезия бош мураббийи: "Бутун Индонезия халқидан ушбу мағлубият учун узр сўрайман!"
Осиё ўйинлари нимчорак финал босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Индонезия ўйини ўз ниҳоясига етди. Учрашув асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди. Экстра-таймларда эса вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Индонезия термаси бош мураббийи Индра Сяфри иштирок этди ва қуйидаги фикрларни билдирди.
"Хайрли кеч ҳаммага! Қийин ўйин ўтказдик. Бугун айрим вазиятларда хатога йўл қўйдик ва шу сабаб жазоландик. Таркибдаги барча йигитларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман. Биз мусобақада муносиб иштирок этдик.
Ўзбекистонни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман! Уларнинг кучли рақиб эканини билардик ва бугун рақиб буни исботлай олди.
Гол ўтказиб юборишимиздан олдин биз ўйинни яхши назорат қилиб тургандик. Аммо гол урилгач, ҳаммаси ўзгариб кетди. Бутун Индонезия халқидан ушбу мағлубият учун узр сўрайман!", - деди мутахассис.
Фикрлар