Индзагининг
Ads

"Болонья" клуби бош мураббийи Филиппо Индзаги ўз лавозимидан озод этилишга яқин турибди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра раҳбарият 45 ёшли мутахассис бошқарувидаги жамоанинг қайд этаётган натижаларидан норози бўлмоқда. Айтиш керакки, “Болонья” А Сериянинг ўтган 4та турида бор йўғи 1 очко жамғарди ва турнир жадвалининг хавфли 18-ўрнида бормоқда.

Берилган маълумотларга қараганда Индзагининг ўрнини тез орада Чезаре Пранделли эгаллайди.