Иньеста Барселонага келди

Фаолиятини "Виссел Кобе"да давом эттираётган Андрес Иньеста тиззасидан жароҳат олди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, 36 ёшли испаниялик футболчи жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Барселонага етиб келган. Шифокорларнинг маълум қилишча, Иньестанинг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган. Энди у тахминан 4 ой даволанади.

Иньеста “Виссел Кобе”га 2018 йилнинг ёзида кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида Япония чемпионатида 13 та гол ҳамда 15 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!