Иньеста “Челси”га қарши майдонга тушмайди

 

“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста “Атлетико”га қарши (1:0) Ла Лига 27-турида сонидан жароҳат олиб, 36-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Испаниянинг турли нашрлари 36 ёшли футболчининг тикланиши борасида турли таҳминлар қилмоқда. Масалан Marca Иньестанинг тикланишига камида 3 ҳафта кетишини башорат қилган бўлса, AS нашри испаниялик хавбекнинг тикланишига 15-20 кун кетишини билдирди.

Шундай қилиб, Андрес Иньеста катта эҳтимол билан “Челси”га қарши нимчорак финал жавоб ўйинида майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Челси” ўртасидаги жавоб баҳси 14 март куни Каталонияда ўтказилади. Лондонда кечган беллашувда 1:1 ҳисобида қайд этилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!