Иньеста фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин

Испаниялик машҳур ярим ҳимоячи Андрес Иньеста фаолиятини Аргентина чемпионатида давом эттириши мумкин.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра 35 ёшли футболчи айни дамда “Эстудиантес” клуби билан музокаралар олиб бормоқда.

Таъкидлаш керакки, ушбу жамоани айни дамда Иньестанинг “Барселона”даги собиқ жамоадоши Габриэль Милито бошқармоқда. Қолаверса, “Эстудиантес” яқинда “кўк-анор ранглилар”нинг собиқ аъзоси Хавьер Маскерано билан ҳам шартнома имзолашган эди.

Маълумот учун, Иньеста мавсумни Япониянинг “Виссел Кобе” клубида давом эттирмоқда. У жорий мавсум 23 та ўйинда майдонга тушди ва 6 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!