Иньеста Испания кубогида энг кўп ўйин ўтказиш борасида "Барселона" тарихида 2-ўринга кўтарилиб олди

“Барселона” клуби сардори Андрес Иньеста кеча Испания кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган “Валенсия”га (1:0) қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Берилган маълумотларга қараганда ушбу ўйин 33 ёшли футболчи учун Испания кубогидаги 71-баҳс бўлди. Бу эса каталонияликлар сафидаги 2-кўрсатгич ҳисобланади.

Бу борада Жозеп Самитьер (75та) ҳозирча етакчилик қилмоқда. 3- ҳамда 4-ўринларни Хави ва Жоан Сегарра каби футболчилар эгалаб туришибди. Улар ҳисобида 70тадан ўйин мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!