Иньеста Ла Лига элчисига айланди

“Барселона” клуби ва Испания терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста Ла Лиганинг элчиси этиб тайинланди.

Токио шаҳрида бўлиб ўтган тантанали маросимда шахсан Ла Лига президенти Хавьер Тебас иштирок этди ва Иньестага чемпионат белгиси туширилган рамзий футболкани совға қилди.

Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли Иньеста айни дамда Япониянинг “Виссел Кобе” клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!