Иньеста Марокаш терма жамоасида иш бошлаши мумкин

"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньестанинг келажаги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди. AS нашри хабарига кўра, испаниялик мутахассис Марокаш миллий терма жамоасига спорт директори лавозимига тайинланиши мумкин.

Ҳозирча томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда, аммо келишув ҳали расман имзолангани йўқ. Манбага кўра, агар Иньеста жамоага келса, Марокаш терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатида Хави тайинланиши ҳам мумкин.

Маълумки, Иньеста ва Хави ўз вақтида "Барселона" сафида муваффақиятли ўйнаган ва клуб билан бирга кўплаб совринларни қўлга киритган.

Маълумот учун, "атлас шерлар" жорий йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия, Шотландия ва Гаити билан бир гуруҳдан жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!