Инфантино АҚШга кириши тақиқланган Сомали судьяси бўйича хотиржамликка чақирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ФИФА президенти Жанни Инфантино Сомалидан бўлган ҳакам Омар Артан билан боғлиқ вазият юзасидан фикр билдирди.

 

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати–2026 учрашувларини бошқариши керак бўлган реферига дипломатик паспорти бўлишига қарамай, АҚШга кириш рухсати берилмаган эди.

 

«Сомалилик ҳакам билан содир бўлган воқеа, албатта, афсусланарли. Лекин яна бир бор айтаман: биз ҳамма нарсани назорат қила олмаймиз.

 

Биз ҳаракат қиламиз, бу масалани муҳокама қиламиз, гаплашамиз, вазиятни ўрганиб чиқамиз. Баъзан эса шошилмасдан, вазиятга сокинроқ ёндашиш ҳам фойдадан холи эмас.

Афсуски, бугунги дунё жуда тажовузкор, хавфсизлик эса ҳамма нарсадан устун қўйилади. Қабул қилинаётган қарорларга ҳурмат билан ёндашиш керак. Мен «тинчланг» деганда, «ҳеч нарса қилмай қўйинг» демоқчи эмасман.

 

Биз шундан хабардормизки, дунёга ҳукм ўтказадиган подшоҳ эмасмиз, ҳукуматлар ёки полицияни бошқара олмаймиз. Биз – спорт ташкилотимиз. Қўлимиздаги имкониятлар доирасида энг яхшисини қилишга уринаяпмиз», – деди Инфантино.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!