Инфантино ўзини Эронга ҳужумчи бўлиб ўйнашни таклиф қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ФИФА президенти Джанни Инфантино Эрон терма жамоасига кутилмаган тарзда қўллаб-қувватлов билдирди. У ЖЧ-2026 даги биринчи ўйиндан сўнг эронлик футболчиларнинг кийиниш хонасига тушиб, жамоа аъзолари билан суҳбатлашди ва уларни қийин сиёсий вазият шароитида руҳан қўллаб-қувватлашга уринди.

Инфантино нутқининг якунида вазиятни юмор билан юмшатишга ҳаракат қилди ва ўзини ҳужумчи сифатида таклиф этди.

"Агар мураббийингиз рози бўлса, кейинги ўйинда мен ҳам ҳужумчи сифатида майдонга тушишим мумкин", — деган Инфантинонинг кулиб айтган сўзларини интернет-нашр RMC Sport келтиради.

Маълумки, Эрон терма жамоаси АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Бу — мамлакат ва Америка ўртасидаги кескин сиёсий зиддиятлар ва ҳарбий тўқнашувлар фонида содир бўлаётгани билан ҳам эътиборга молик.

Эрон терма жамоаси мусобақадаги илк учрашувини Янги Зеландияга қарши ўтказди ва беллашув 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!