Инфантино Ўзбекистон ҳақида пост ёзиб қолдирди

Бугун ФИФА президенти Жанни Инфантино Парижда жойлашган ташкилот офисида Ўзбекистон делегацияси вакиллари билан учрашди ва бу ҳақда ўзининг расмий саҳифасида қуйидагича пост қолдирди. 

“Ўзбекистон Марказий Осиёда ФИФА доирасидаги халқаро мусобақани қабул қиладиган биринчи давлат бўлади, мамлакат 14 сентябрдан 6 октябргача ФИФА Футзал Жаҳон Чемпионатига мезбонлик қилади. 

Мен ушбу тарихий мусобақага тайёргарлик кўришдаги улкан ишлар учун миннатдорчилик билдирдим ва омад тиладим. Май ойида Самарқандда ўтказилган қуръа ташлаш маросими Ўзбекистондан нималарни кутишимиз мумкинлигини кўрсатиб берди. Мен ушбу мамлакатдан ажойиб ва гўзал турнир мезбонлигини кутмоқдаман”, деди Инфантино.

ФИФА президенти, ўзининг хабарида шунингдек, бугунги тадбир давомида Ўзбекистонга ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати расмий кубогини топширганлигини қайд этган. Бундан ташқари, Парижда жойлашга офисдаги музей ҳақида айтиб, у ерда Равшан Ирматовнинг ҳакамлик давридаги экспонатни кўриш ёқимли бўлганлигини таъкидлаб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
02/08/2024 00:59
Ҳали кўрасилар, Ўзбекистонни.