Инфантино Трамп можароси туфайли Европа парламенти текширувига дуч келиши мумкин
АҚШ президенти Дональд Трампнинг ФИФА раҳбарияти билан боғланиб, Фоларин Балогунга қўйилган дисквалификацияни бекор қилишни сўрагани ҳақидаги маълумот халқаро текширувга сабаб бўлди. Ташкилот расмийлари эса қабул қилинган қарор мазкур қўнғироқ билан боғлиқ эмаслигини таъкидламоқда.
ESPN маълумотларига кўра, ФИФАнинг этика қўмитасига бу вазият юзасидан аллақачон 30 дан ортиқ расмий шикоят келиб тушган.
Европарламентда жаҳон футболи раҳбарияти АҚШ маъмурияти босимига учраган бўлиши мумкинлиги ҳақида фикрлар билдирилмоқда. Олиб борилаётган текширув доирасида Трамп билан Жанни Инфантино ўртасидаги суҳбат Балогун дисквалификациясини бекор қилиш қарорини қабул қилишга қай даражада таъсир кўрсатгани аниқланади.
Бундан аввалроқ ФИФА АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогунга берилган бир ўйинлик дисквалификацияни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилган эди. Бу эса футболчига жаҳон чемпионати 1/8 финалида Бельгияга қарши учрашувда майдонга тушиш имконини берди.

Фикрлар