Инглиз жамоалари япон футболчиларига қизиқишда давом этмоқда ёхуд Нагамотога ҳам АПЛдан “совчилар” бор

Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича “Бёрнли” жамоаси Миланнинг “Интер” клуби ҳимоячиси Юто Нагамотога жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Юқоридаги манбаада ёзилишича инглиз клуби япониялик футболчи борасида дастлабки музокараларни ўтказишга улгурган. Айтиш керакки, 30 ёшли футболчининг АПЛга кўчиб ўтиши, унинг “Интер”даги ишлари яхши эмаслиги билан ҳам боғлиқ.  Аммо, “нерадзуррилар” рахбарияти Нагамотонинг ўрнига ундан кўп маош оладиган Давид Сантонани сотиб юборишни истамоқда.

Маълумот учун, Нагамото ушбу мавсум “Интер” сафида жами 11та учрашувда майдонга тушган. Унинг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Аввалроқ, "Милан"нинг япониялик ярим ҳимоячиси Кейсуке Хондага Англиянинг "Уотфорд" клуби жиддий қизиқаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!