Инглизлар қизларни деб Англия Суперкубогининг вақтини олдинга суришди

Англия Футбол Ассоциацияси мамлакат суперкубоги учун бўлиб ўтадиган ўйин вақтини ўзгартиришга қарор қилишди. “Челси” ва “Арсенал” жамоалари ўртасидаги баҳс 6 август куни Тошкент вақти билан соат 18.00 да бошланиши керак эди.

Бироқ эндиликда ушбу баҳс бизнинг вақт билан 17.00 да старт олиши айтилмоқда. Бундай қарорга келинишига сабаб эса суперкубок бўлиб ўтадиган сана ва вақтда аёллар ўртасидаги Европа Чемпионати бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Қайд этиш жоиз, Англия аёллар термаси ушбу турнирнинг финалига чиқишга яқин турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)