Инсайд! "Навбаҳор" тез орада 3 та трансферни эълон қилиши кутилмоқда
"Навбаҳор" иккинчи давра олдидан таркибда жиддий ўзгаришлар тайёрламоқда.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, наманганликлар Тома Табатадзени ўз сафига қўшиб олди. Грузиялик форвард янги клуби билан машғулот ўтказишни бошлаб юборган. Аввалроқ, Игнатий Нестеров ҳамда Азим Аҳмедов ҳам "лочинлар" машғулотида кўриниш берганди.
Дастлабки даврани Тома "Нефтчи" таркибида ўтказиб, 13 ўйинда 6 та гол ва битта ассист муаллифига айланган.
Фикрлар