Инсинье "Наполи"дан кетиши мумкин

  • 6 апрель, 2019, 12:23
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 1
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Наполи" клуби вингери Лоренцо Инсинье ёзда жамоасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.

“Балким, мен рад этолмайдиган жамоалардан таклифлар бўлар. Кўп марта муваффақиятга яқин келганман, аммо жиддий бир ютуққа эришмаганим мени ранжитади”, - дейди италиялик футболчи.

Маълумот учун, Инсинье “Наполи” сафида 2009 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум А Серияда жами 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 6та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Dastan Uteuliev
07/04/2019 08:37
Ливерпулга отип кет