Инсиньенинг отаси: Анчелотти - омадсиз

Италиянинг "Наполи" клуби форварди Лоренцо Инсиньенинг отасида Кармин Инсинье неаполликлар устози Карло Анчелоттини омадсиз деб айтди.

Бу ҳолат кеча “Арсенал”га қарши бўлиб ўтган Европа лигаси жавоб ўйинида учралган мағлубиятдан сўнг содир бўлди. Таъкидлаш керакки, “Наполи” икки ўйинда ҳам “канонирлар”га имкониятни бой бериб мусобақадан чиқиб кетди.

Маълумот учун, Инсинье жорий мавсум “Наполи” сафида 40та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 13та гол ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!