"Интер" 21 ёшли голландиялик ҳужумчи билан музокаралар ўтказмоқда

Эйндховеннинг ПСВ клуби форварди Стивен Бергвейн "Интер"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра "нерадзуррилар" аллақачон 21 ёшли голландиялик футболчининг трансфери борасида музокараларни бошлаб юборишган. Таъкидлаш керакки, Бергвейнга шунингдек "Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Милан" каби жамоалар ҳам жиддий кураш олиб боришмоқда.

Маълумот учун, Бергвейн жорий мавсум ПСВ сафида жами 31та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 13та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!