"Интер" Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси учун кураш бошлади

“Интер” клуби “Сан-Лоренсо” форварди Адольфо Гайча учун асосий харидор ҳисобланади.

Хабарларга қараганда, Аргентина терма жамоаси ҳужумчисининг шартномасига кўра товон пули 15 млн долларни ташкил этади. “Сан-Лоренсо” эса 21 ёшли футболчини шу пулга сотишга тайёр. Унинг учун эса “нерадзуррилар”дан ташқари Москванинг ЦСКА клуби ҳам кураш олиб бормоқда.

Гайча жорий мавсум 13 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “Сан-Лоренсо” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!