"Интер" "Арсенал"нинг "ўлжасини" илиб кетмоқчи

“Бетис” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Набиль Фекир фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Estadio Deportivo тарқатган хабарга қараганда, 27 ёшли франциялик футболчининг хизматларига “Интер” жиддий қизиқиб қолган. “Нерадзуррилар” уни яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Набилга “Арсенал”дан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фекир жорий мавсум Испания Ла Лигасида 25 та ўйин ўтказди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!