"Интер" "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиши ҳам мумкин эди...

Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Интер" - "Атлетико" баҳси мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Аммо учрашув бундан ҳам йирикроқ ҳисобда якунланиши мумкин эди.

Мураббийлар бир-бирини яхши ўргангани дастлабки дақиқалардан кўриниб турди. Диего Симеоне Альвора Мората ва Мемфис Депайларни эмас, балки марказий ҳужумга Маркос Льорентени қўйгани айрим саволларни келтириб чиқариши мумкин, лекин аргентиналик мутахассис ярим ҳимоячини прессингда яхши ишлашини инобатга олган. Шунингдек, вақти-вақти билан мадридликлар қарши ҳужумга ҳам қочишни режалаштирганди. Биринчи таймда деярли тенглик кузатилди. Фақатгина "Интер" бўлим сўнггида бир нечта имкониятларга эга чиқди. Унда ҳам айтарли зарба берилгани йўқ.  

Image

Иккинчи таймда Маркус Тюрам ўрнига Марко Арнаутович майдонга тушди. Франциялик страйкер кичик жароҳат билан майдонни тарк этди. Орадан кўп ўтмай қанотдан Арнаутовичга Димарко ажойиб тарзда тўпни узатди, лекин ҳужумчи вазиятни кўкка совурди. 

Image

63-дақиқада бўлса Марко дарвозага жуда яқин нуқтадан гол ура олмади. Камига зарба аниқ кетгани ҳам йўқ. 

Image

Мезбонлар учун бироз асабийроқ ўтаётган ўйин 79-дақиқага келиб ўзгарди. Марказда "Атлетико" футболчилари тўпни йўқотди, Лаутаро эса бирга-бир вазиятга чиқиб, зарба берди ва Облакдан ажойиб сейв. Аммо қайтган тўпни Арнаутович дарвозага жойлаб қўйди. 

Image

Миланликлар учрашув давомида 19 та зарба берди. Шулардан 5 таси аниқ. "Атлетико" эса 7 бор Зоммер дарвозасини ишғол қилишга ҳаракат қилган бўлса, биронта аниқ зарба йўллай олмади. Деярли барча жавбҳаларда мезбонлар олдинда бўлди. 

photo_2024-02-21_03-51-47

 

Камига "Атлетико"нинг асосий футболчиларидан бири бўлган Антуан Гризманн ҳам енгил жароҳат олганга ўхшади. Жавоб баҳси 14-март куни бўлиб ўтади. Агарда кейинги сафар Симеоне ҳимоядан ташқари "Интер"нинг мана бундай мудофаасига қарши нимадир ўйлаб топмаса, чорак финалга Милан жамоаси йўл олади. 

Image

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!