"Интер" "Барса"нинг ёш ҳимоячисини сотиб олади
"Барселона"нинг ёш ҳимоячиси Хуан Фирпо фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
Tuttosport нашри хабарига кўра, "Интер" раҳбарияти "Барса"дан Артуро Видални эмас, жамоа бош мураббийи Антонио Конте шахсан қизиқиш билдираётган 23 ёшли футболчини олиб келишга рози бўлган.
Хабар қилинишича," Барселона " Фирпони 20 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ Фирпо Лаутаро Мартинес трансферининг бир қисми бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида Фирпо 14 учрашувда битта гол ва битта ассистентлик қилди.
Фикрлар