“Интер” “Бавария”га алоқага чиқади

  • 25 Nov 14:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Интер” раҳбарияти ёзги трансферлар мавсумида “Бавария” ярим ҳимоячиси Корентен Толиссони олишни режалаштирмоқда.

Миланликлар франциялик ярим ҳимоячини “Интер” ўйин услубига тўғри келмай қолган Кристиан Эриксенга алмаштиришни истаяпти. 26 ёшли Толиссонинг Бундеслига гранди билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади. Унинг трансфер суммаси 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Шу ўринда, бу рокировка миланликлар учун захира вариант ҳисобланади. Чунки улар қишки трансферлар мавсумида Эриксенни “Реал” плеймейкери Искога алмаштириш бўйича ишларни бошлаб юборган. Агар  “Интер” мутасаддилари “Қироллик клуби” билан келиша олмаса, кейин Толиссо вариантига қайтади.

Роналдуни “Ювентус”да ушлаб турган ягона сабаб ошкор бўлди

“Интер” футболчини келган жойига қайтаради

Comments

You must be logged in to commet!