Роналдуни “Ювентус”да ушлаб турган ягона сабаб ошкор бўлди
Криштиану Роналдунинг 2022 йилнинг ёзигача давом этадиган амалдаги шартномаси якунлангунга қадар у “Ювентус” учун тўп суради.
Маълумотларга қараганда, португалиялик ҳужумчини Туринда бош мураббий Андреа Пирло билан юзага келган дўстона муносабат ушлаб турибди. Роналдуга 41 ёшли мураббийнинг иш услуби ва ғоялари маъқул келяпти.
Ўз навбатида, Пирло Роналдунинг мавсумга ва ҳар бир учрашувга кўраётган тайёргарлигиЮ ғалаба ва совринларга интилишидан ҳайратга тушмоқда.
Роналду янги мавсумда коронавирусга чалингани ва жароҳат олганига қарамай, бешта учрашувда саккизта гол уришга эришди.
Фикрлар