"Интер" бош мураббийи бўлиши учун номзодлар маълум
Журналист Фабрицио Романо Симоне Индзаги истеъфога чиқарилса, "Интер" бош мураббийи бўлиши мумкин бўлган номзод номини маълум қилди.
Манбага кўра, раҳбарият клубнинг собиқ ярим ҳимоячиси Деян Станкович номзодини кўриб чиқмоқда. 44 ёшли серб 2015/16 йилги мавсумда “Интер”да ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган, шундан сўнг 2019 йилдан 2022 йилгача ватанида “Црвена Звезда”ни бошқарган.
Агар “Интер” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-турида Каталония “Барселона”сига қарши ўйинда мағлуб бўлса, Симоне Индзагининг "курсиси қимирлаб" қолиши мумкин. Шу боис, ушбу баҳсда "нерадзуррилар"ни фақат ғалаба қаноатлантиради.
Фикрлар