"Интер" бу футболчи билан шартномани бекор қилади

"Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен тез орада жамоани тарк этади, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира ўзининг твиттер саҳифасида.

Манбага кўра, футболчи ва клуб 2024 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартномани муддатидан олдин бекор қилади. Сабаби, футболчининг юрагига Италияда ўйнаш тақиқланган кардиовертер-дефибриллятор ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, "Евро-2020"да Эриксен юрак хуружига учраган эди. 29 ёшли Эриксен “Интер”да 2020 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У ўтган давр мобайнида “нерадзуррилар” сафида барча турнирларда жами 60 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!