"Интер" етакчиси "Барса"га қарши ўйнамаслиги мумкин!

BEPUL PROPAN

"Интер"нинг ҳужум чизиғи етакчиси Лаутаро Мартинес УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида "Барселона”га қарши жавоб ўйинида жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин. Бу ҳақда "Sky Italia" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, аргентиналик ҳужумчи мушакларидаги жароҳати туфайли майдонга тушмайди. Футболчи биринчи учрашувда жароҳат олганди.

Маълумот учун, "Интер" ва "Барселона" ўртасидаги жавоб ўйини 6 май, сешанба куни Миландаги "Жузеппи Меацца" стадионида бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!