"Интер" Европа чемпиони билан узоқ йиллик шартнома имзоламоқчи

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячи Николо Барелла билан  амалдаги шартномани узайтириш бўйича музокараларни бошлади. Бу ҳақда журналист-инсайдер Фабрицио Романо хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, Италия чемпиони 24 ёшли футболчи билан узоқ йиллик шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Барелла "Интер" сафида 2019 йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 9 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

Николонинг “нерадзуррилар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!