Ads

Миланнинг "Интер" клуби "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Жордан Веретунинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “нерадзуррилар” 25 ёшли франциялик футболчини қишки трансферлар даврида сотиб олишни режалаштиришмоқда. Аммо, “бинафшаранглилар” ушбу футболчини қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Верету “Фиорентина” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 41та учрашувда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 10та гол уришга эришишган.

Минбар

Барча блоглар