“Интер” футболчилари икки ҳафталик карантиндан чиқишди. Уларнинг ҳеч бирида коронавирус аломатлари аниқланмади.

Айтиш керакки, “нерадзуррилар” 8 март куни “Ювентус”га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ёппасига карантинга олинган эди.

Calciomercato нашрининг ёзишича, 2 ҳафталик карантиндан чиқарилган “Интер” футболчилари озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга бориш учун ўз уйларини тарк этишлари мумкин.

Маълумот учун, айни дамда сайёрамизда 350 мингдан ортиқ инсон COVID-19 вирусини юқтирган ва улардан 100 минг нафари соғайган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)