"Интер" футболчилари рози бўлишди
Коронавирус пандемияси ортидан Миланнинг "Интер" клуби футболчилари маошлари қисқартирилишига рози бўлишди.
"Клуб раҳбарияти, спорт ишлари директори ва жамоа сардори ўртасидаги давомий музокаралардан сўнг томонлар бир қарорга келишди. Аниқ фоиз келтирилмади, бироқ футболчиларнинг маоши мавсум сўнггигача қисқартирилишига келишилди", - дейилади ANSA манбасида.
Маълумот ўрнида, "Интер" ўтган йил давомида футболчиларга умумий миқдорда 192 миллион евро маош тўлади. Клубнинг умумий бюджети 370 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар