Италия терма жамоаси ва “Интер” клуби ҳимоячиси Данило Д′Амброзио Евро-2020 саралашидан ўрин олган Грецияга (2:0) қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган эди.

“Нерадзуррилар” расмий сайти тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футболчи тиббий текширувдан ўтказилганида унинг ўнг оёқ 4-бармоғи сингани маълум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Италия ўша ўйиндан сўнг Евро-2020 йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритди.