"Интер" футболчисида коронавирус аниқланди

"Интер" ҳимоячиси Алессандро Бастонининг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, биринчи тест манфий чиққан. Аммо қайта топширилган тест жавоблари Алессандрода Covid-19 борлигини кўрсатган.

Бастони айни дамда карантинга олинган ва маълум муддат жамоадан узоқда бўлади.

Алессандро Бастони жорий мавсум А Серияда 2 та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!