"Интер" футболчисини А Сериянинг бошқа бир клубига сотмоқда
“Аталанта” клуби “Интер” ҳужумчиси Андреа Пинамонти билан шартнома имзолашга яқин турибди. Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, ушбу трансфер бўйича музокаралар якуний босқичда.
Ҳозирда "Интер" Пинаминтони қайта сотиб олиш вариантини шартномага киритиш устида ишламоқда. У трансфер қилинган кундан бошлаб икки йил давомида амал қилиши шарт.
Қайд этиш лозимки, Пинамонтининг ўзи "Аталанта"ни танлади, чунки у бош мураббий Жан Перо Гасперини билан ишлашни жуда хоҳлаган. Аввалроқ, Андреа Италия А Сериясида дебют мавсумини ўтказадиган "Монца"дан тушган таклифни рад этганди.
Фикрлар