"Интер" Ҳакимининг трансфер ишини пухта қилмоқда

"Боруссия" сафида ижара асосида тўп сураётган "Реал" ҳимоячиси Ашраф Ҳакимининг "Интер"га трансфери шартлари маълум бўлди.

Football Italia нашрига кўра, клублар ўртасидаги келишувда мадридликларнинг 21 ёшли марокашлик футболчини "Интер"дан қайта сотиб олиш ҳуқуқи бўлмайди.

Олдинроқ, Ҳакими "Интер"га 40 млн евро эвазига кўчиб ўтаётгани ва у Милан клубида йилига 5 миллион евро ишлаб топиши хабар қилинган эди.

Жорий мавсумда Ҳакими "Боруссия" сафида 43 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урган ва 10 голли узатма узатган. Transfermarkt.com портали марокашлик футболчини 54 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!