"Интер" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячи Андреа Раноккья билан амалдаги шартномани узайтирганини эълон қилди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра томонлар ўзртасида имзоланган янги келишув 2021 йилнинг ёзигача амал қилади.
Маълумот учун, 31 ёшли Раноккья “Интер” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 195та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар