"Интер" ҳомийлари "Наполи"га қарши ўйин афишасида Мессининг расмидан фойдаланди (Фото)
"Интер" хўжайини Стивен Чанга тегишли Suning Хитой телевизион гуруҳи А Серия 37-туридан ўрин олган "Наполи"га (2:0) қарши ўйин афишасини ноодатий тарзда реклама қилди.
Ўйин афишаси Милан соборида реклама қилинди ва унда "Барселона" юлдузи Лионель Мессининг расми бор эди.
Бироз вақт ўтиб расмий Suning медиаси суратни олиб ташлади.
Олдинроқ, "Интер" 2021 йилда Месси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиши борасида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар