"Интер" ҳужумчиси билан шартномани узайтирмоқчи

"Интер" раҳбарияти жамоа форварди Лаутаро Мартинес билан амалдаги шартномани узайтириш ниятида.

Машхур Corriere dello Sport нашри хабарига кўра, "Интер" янги шартномада футболчининг товон пулини кўтариш орқали унга бўлган қизиқишларни пасайтиришни режалаштиришган.

Маълумот ўрнида, аргентиналик футболчининг айни дамдаги шартномаси 111 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!